Euroasia insurance
    Жисмоний шахслар учунБизнес учун
    • Компания ҳақида
    • Ҳамкорларга
    • Контактлар
      • Мобил илова
      • Блог
      • FAQ
    • Сайт ранги
    • 1147
    • УзбекчаУзбекча
      • Русский
      • O'zbekcha
      • Узбекча
      • English
      • Мажбурий автосуғурта (E-OSAGO)
      • Ихтиёрий автосуғурта (КАСКО)
      • Автосуғурта конструктори (EURO КАСКО)
      • Саёҳат учун суғурта
      • Хорижда ўқиш учун суғурта
      • Хориждаги ходимлар учун суғурта
      • Спорт саёҳатларини суғурталаш
      • Бахтсиз ҳоҳисалардан суғурта
      • Мулкни суғурталаш (кўчмас мулк)
    • КАСКО Клуб
    • EAI билан ишлаб топинг
    • Суғурта ҳодисаси
    • Шахсий кабинет
    Euroasia insurance
    • Компания ҳақида
    • Контактлар
    • FAQ
    • Акциялар
    Маълумотни ошкор қилиш

    • Колл-марказ:1147
    • Телефон рақами:+998 71 207-91-93
    • Электрон почта:info@eai.uz

    Иловани юклаш

    Get it on google

    Тўлов усуллари

    Click
    Humo
    Payme
    Uzcard
    MasterCard
    Visa
    Uzum
    Union Pay
    3D Secure

    • Фойдали ҳаволалар
      • Фойдаланувчи билан келишув
      • Полисга хизмат кўрсатиш
      • Европротокол
      • Карта билан тўлов хавфсизлиги
      • Махфийлик сиёсати
      • KASKO Клуб
      • Иловани юклаб олиш
    • Суғурта турлари
      • Автосуғурта
      • Саёҳатлар учун суғурта
      • Бахтсиз ҳодисалардан суғурта
      • Мулкни суғурталаш (кўчмас мулк)

    © 2026 EAI. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

    Built by IOTA

    •••

    Али

    Сизнинг шахсий сунъий интеллект ёрдамчингиз

    1. Бош саҳифа
    2. Блог
    3. Ўзбекистонда ҳайдовчиларга халал берадиган ОСАГО ҳақидаги 5 та миф

    Ўзбекистонда ҳайдовчиларга халал берадиган ОСАГО ҳақидаги 5 та миф

    Ўзбекистонда ОСАГО ҳақидаги 5 та энг кенг тарқалган миф: ҳақиқат қайси?

    Транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш (ОСАГО, Ўзбекистонда шунингдек, ОСГОВТС деб ҳам юритилади) — ҳар бир ҳайдовчи ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бироқ бу мавзуда жуда кўп миш-мишлар ва нотўғри тушунчалар мавжуд бўлиб, улар автосуғурта моҳиятини тўғри тушунишга халал беради ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Айниқса бу яқинда ҳайдовчи бўлган ёки биринчи марта машина сотиб олиш арафасида турганлар учун долзарб.

    Қуйида Ўзбекистондаги ОСАГО бўйича энг кенг тарқалган 5 та миф ва уларнинг изоҳлари келтирилади.

    Миф 1: “Суғурта компаниялари барибир тўламайди ёки тўловни махсус чўзиб юборишади”

    Бу энг кенг тарқалган ва “тирик қолган” стереотип. Кўплаб ҳайдовчилар ЙТҲ юз берса, суғурта компанияларининг эшикларини куп марта қоқиш, турли ҳужжатларни йиғиш керак бўлади деб ўйлашади. Охирида эса ё тўлов қилмайди, ёки жуда кам сумма тўлайди деб хавотир олишади.

    Аслида: Ўзбекистон қонунчилиги ОСАГО бўйича тўлов жараёнини аниқ тартибга солади. Лицензияга эга, яхши обрўга эга ишончли суғурта компаниялари тўловларни белгиланган муддатда (одатда 30 кун ичида) амалга оширади. Бунда асосий шарт — ЙТҲ тўғри расмийлаштирилган бўлиши ва барча ҳужжатлар тўлиқ топширилган бўлиши керак. Кўп ҳолларда кечикишлар сабаби объектив бўлади: ҳужжатлар тўлиқ эмас, қўшимча экспертиза талаб этилади ёки суд қарори кутиляпти (агар ЙТҲ шароити баҳсли бўлса). Шунингдек, Ўзбекистонда кафолатли тўловлар жамғармаси мавжуд — агар айбдор суғуртаси бўлмаса, банкрот бўлса ёки қочиб кетган бўлса, жамғарма зарарни қоплайди. Шундай экан, ОСАГО — ишлайдиган механизмдир.

    Миф 2: “ОСАГО — фақат ГАИ учун ‘қағоз’, пулни бекорга сарфлаш”

    Айрим ҳайдовчилар автосуғуртани фақат давлатга керакли мажбурият деб ҳисоблашади ва фақат жаримадан қочиш учун олишади. Улар ЙТҲ эҳтимоли паст деб ўйлашади ва суғуртага кетадиган пулни бошқа нарсага сарфлаган маъқул деб биладилар.

    Аслида: ОСАГО полиси — бу сизнинг молиявий ҳимоянгиз. Агар сиз ЙТҲда айбдор бўлсангиз, ҳатто кичик тўқнашув ҳам бошқа шахснинг машинасига бир неча миллион сўм зарар етказиши мумкин. Агар инсон танасига зарар етказилса, даромадни йўқотиш, даволаниш харажатлари катта бўлиши мумкин. ОСАГО полиси айнан мана шу харжатларни белгиланган лимит (40 млн сўм) доирасида қоплаш учун мўлжалланган. Онлайн полис нархи ЙТҲдаги эҳтимолий харажатлардан анча арзон. Бу бекорга харажат эмас — тинчлик учун сармоядир.

    Миф 3: “ОСАГО полиси менинг машинам таъмирини ҳам қоплайди”

    Бу янглиш фикр кўпинча янги ҳайдовчилар орасида учрайди. Улар полиси бор экан, ўз машинасига етказилган ҳар қандай зарар ҳам қопланади деб ўйлашади.

    Аслида: ОСАГО — бу сизнинг жавобгарлигингизни суғурталайди, сизнинг машинаингизни эмас. Агар сиз ЙТҲда айбдор бўлсангиз, сизга келган зарарни ОСАГО тўламайди. Бу полис фақат жабрланган томоннинг зарарини қоплаш учун мўлжалланган. Агар ўз машинаингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз — КАСКО деб аталувчи ихтиёрий полис керак бўлади. ОСАГО ва КАСКО — бу икки хил суғурта тури, вазифалари ҳам турлича.

    Суғурта ҳолати ОСАГО КАСКО
    ЙТҲда айб ўзингизда бўлса — ўз машинангизга етган зарар Қопламайди Қоплайди
    ЙТҲда айб бошқада бўлса — ўз машинангизга етган зарар Қоплайди (айбдорнинг суғуртаси орқали) Қоплайди
    ЙТҲдан сўнг айбдор қочиб кетган бўлса Қопламайди Қоплайди
    Автомобил ўғирланиши Қопламайди Қоплайди
    Табиий офатлардан етган зарар Қопламайди Қоплайди
    Вандализм (мисол учун тўнтариш, царапина) Қопламайди Қоплайди

    Миф 4: “ОСАГО нархи ҳамма жойда бир хил, қидириш ва солиштиришнинг фойдаси йўқ”

    Ҳеч кимга сир эмаски, ОСАГО мажбурий бўлгани учун унинг нархи ҳам давлат томонидан белгиланади деб ўйлашади.

    Аслида: Ҳа, асосий тарифлар ва коэффициентлар давлат томонидан белгиланган. Аммо суғурта компаниялари айрим тузатиш коэффициентларини (масалан, авариясиз ҳайдаш учун бонус-малус) қўллашлари мумкин. Шунингдек, ҳар хил хизматлар, қулайликлар, онлайн расмийлаштиришдаги чегирмалар таклиф этилиши мумкин. Суғурта компанияларини солиштириш, онлайн-агрегаторлар орқали вариантларни кўриб чиқиш орқали манфаатли таклифни топиш мумкин.

    Миф 5: “Электрон полис (е-ОСАГО) ишончли эмас, қағозли варианти яхшироқ”

    Айрим ҳайдовчилар, айниқса катта ёшдагилар, электрон суғуртага ишонмайди ва фақат қоғоз шаклидаги полисни афзал кўришади.

    Аслида: Е-ОСАГО полиси ҳам юридик жиҳатдан тўлиқ кучга эга. У давлатнинг ягона ахборот базасига киритилади ва ГАИ ходимлари уни авто рақами ёки ҳайдовчи маълумотлари орқали осонлик билан текшириши мумкин. Онлайн ОСАГО олиш жуда осон: 5 дақиқада расмийлаштирилади, электрон шаклда электрон почтага ёки мобил иловага юборилади. Ҳохласангиз — чиқариб оласиз, хохламасангиз — телефонда сақланади. Энг муҳими — фақат расмий сайт ёки ишончли агрегатор орқали расмийлаштириш ва полис ҳақиқийлигини текшириш.

    Хулоса

    Бу мифларнинг ҳақиқатини билиш сизга суғурта масалаларида ишонч билан ҳаракат қилиш имконини беради. ОСАГО — бу фақат қоғоз эмас, балки сиз ва бошқаларнинг молиявий хавфсизлиги. Суғурта ҳақидаги тўғри маълумот — бу йўлда хавфсиз ҳаракат қилиш ва ортиқча харажатлардан сақланиш калитидир.

    Ўқишни тавсия қиламиз

      EUROASIA Insurance қишки ўйинининг саккизинчи ғолиби6 феврал 2026
      EUROASIA Insurance қишки ўйинининг саккизинчи ғолиби

      Саккизинчи ва якунловчи ҳафталик ғолиб аниқланди! Раҳмонов Мунирбек видеорегистратор ва EuroKASKO TOP-пакетини олди.

      PVI Insurance: 30 йиллик барқарор ўсиш ва етакчилик | EUROASIA INSURANCE20 январ 2026
      PVI Insurance: 30 йиллик барқарор ўсиш ва етакчилик | EUROASIA INSURANCE

      EUROASIA INSURANCE делегацияси Вьетнамнинг етакчи суғурта компанияси PVI Insurance нинг 30 йиллигида иштирок этади. Компаниянинг рақамли трансформация ва халқаро эътироф ютуқлари ҳақида билиб олинг.

      EUROASIA Insurance қишки ўйинининг еттинчи ғолиби20 январ 2026
      EUROASIA Insurance қишки ўйинининг еттинчи ғолиби

      19 январда еттинчи ғолиб аниқланди! Комбинирланган тўплам: автопылесос + иситиладиган ёпқич ва 2 EuroKASKO модули. Ўйинга қўшилинг!

      Ўзбекистонда блогингиздан қандай даромад олиш мумкин: EUROASIA Insurance ҳамкорлик дастури14 январ 2026
      Ўзбекистонда блогингиздан қандай даромад олиш мумкин: EUROASIA Insurance ҳамкорлик дастури

      Блогингизни EUROASIA Insurance ҳамкорлик дастури билан даромад манбаига айлантиринг. OSAGO, KASKO ва саёҳат суғуртаси сотувидан 20% гача даромад олинг, инвестиция ва махсус билимлар талаб қилинмайди.