Euroasia insurance
    Жисмоний шахслар учунБизнес учун
    • Компания ҳақида
    • Ҳамкорларга
    • Контактлар
      • Мобил илова
      • Блог
      • FAQ
    • Сайт ранги
    • 1147
    • УзбекчаУзбекча
      • Русский
      • O'zbekcha
      • Узбекча
      • English
      • Мажбурий автосуғурта (E-OSAGO)
      • Ихтиёрий автосуғурта (КАСКО)
      • Автосуғурта конструктори (EURO КАСКО)
      • Саёҳат учун суғурта
      • Хорижда ўқиш учун суғурта
      • Хориждаги ходимлар учун суғурта
      • Спорт саёҳатларини суғурталаш
      • Бахтсиз ҳоҳисалардан суғурта
      • Мулкни суғурталаш (кўчмас мулк)
    • КАСКО Клуб
    • EAI билан ишлаб топинг
    • Суғурта ҳодисаси
    • Шахсий кабинет
    Euroasia insurance
    • Компания ҳақида
    • Контактлар
    • FAQ
    • Акциялар
    Маълумотни ошкор қилиш

    • Колл-марказ:1147
    • Телефон рақами:+998 71 207-91-93
    • Электрон почта:info@eai.uz

    Иловани юклаш

    Get it on google

    Тўлов усуллари

    Click
    Humo
    Payme
    Uzcard
    MasterCard
    Visa
    Uzum
    Union Pay
    3D Secure

    • Фойдали ҳаволалар
      • Фойдаланувчи билан келишув
      • Полисга хизмат кўрсатиш
      • Европротокол
      • Карта билан тўлов хавфсизлиги
      • Махфийлик сиёсати
      • KASKO Клуб
      • Иловани юклаб олиш
    • Суғурта турлари
      • Автосуғурта
      • Саёҳатлар учун суғурта
      • Бахтсиз ҳодисалардан суғурта
      • Мулкни суғурталаш (кўчмас мулк)
      • Авто суғурта 24 соат

    © 2026 EAI. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

    Built by IOTA

    •••

    Али

    Сизнинг шахсий сунъий интеллект ёрдамчингиз

    1. Бош саҳифа
    2. Блог
    3. EUROASIA INSURANCE: қўшимча акциялар чиқарилиши эълони 2025

    EUROASIA INSURANCE: қўшимча акциялар чиқарилиши эълони 2025

    «EUROASIA INSURANCE» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҚЎШМА КОРХОНА

    АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

    Хурматли акциядорлар!

    «EUROASIA INSURANCE» Акциядорлик жамияти Қўшма корхона Кузатув кенгашининг 2025 йил 13 ноябрдаги қарорига асосан Жамият Устав фондининг миқдорини кўпайтириш мақсадида номинал қиймати 1 000 сўм бўлган эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги 191 788 196 дона оддий ҳамда 8 211 804 дона имтиёзли қўшимча акцияларнинг чиқарилуви Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2025 йил 26 ноябрда Р0939-5 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

    Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

    Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан жамиятнинг оддий акциялари эгаларига қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.

    Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2025 йил            13 ноябрь холатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

    Қўшимча чиқарилган акциялар 2 147,32 сўмдан жойлаштирилади.

    Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга ушбу чиқарилишдаги акциялар           2 147,32 сўмдан жойлаштирилади.

    Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.

    Мазкур чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

    Имтиёзли хуқуққа эга шахслар томонидан акциялар сотиб олинаётганда тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий валютада амалга оширилиши мумкин.

    Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддатида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва нақдсиз (пластик карталар), юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.

    Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.

    Тўловлар Эмитентнинг миллий валютадаги 2021 4000 5039 6842 0001, АҚШ долларидаги                       2021 4840 5039 6842 0010, Евродаги 2021 4978 6039 6842 0002 ҳисобрақамига қабул қилинади. Банк номи – Ўзмиллийбанк “Саёхат” БХМ, Банк коди – 00450, SWIFT коди – NBFA UZ 2X, Банк СТИРи – 200 836 354, Банк манзили – 100185, Тошкент шаҳри, Наққошлик МФЙ,  Бунёдкор кўчаси, 28А.

    «EUROASIA INSURANCE» AЖ ҚК акциядорлари имтиёзли олишга хақли бўлган оддий ва имтиёзли акциялар сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

    Қўшимча чиқарилган оддий акциялар бўйича:

    A / 86 808 471 = B;

    191 788 196 * B = C;

    Бунда:

    86 808 471 – Жамият устав капиталидаги оддий акциялар сони;

    191 788 196 – қўшимча чиқарилган оддий акциялар умумий сони;

    А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги оддий акциялари сони;

    В – акциядорга тегишли акцияларнинг Жамият устав капиталидаги жами оддий акциялар сонига нисбати;

    C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан имтиёзли cотиб олиниши мумкин бўлган оддий акциялар сони.

    Қўшимча чиқарилган имтиёзли акциялар бўйича:

    A / 86 808 471 = B;

    8 211 804 * B = D;

    Бунда:

    86 808 471 – Жамият устав капиталидаги оддий акциялар сони;

    8 211 804 – қўшимча чиқарилган имтиёзли акциялар умумий сони;

    А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги оддий акциялари сони;

    В – акциядорга тегишли акцияларнинг Жамият устав капиталидаги жами оддий акциялар сонига нисбати;

    D – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан имтиёзли cотиб олиниши мумкин бўлган имтиёзли акциялар сони.

    Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) га тенг ва ундан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга яхлитланади.

    Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятга мурожаат қилишлари мумкин.

    Маълумот учун телефонлар: (+998 71) 207-91-93

     

    Ўқишни тавсия қиламиз

      EUROASIA INSURANCE: Ёш мутахассисларни ўқитиш ва ривожлантириш25 феврал 2026
      EUROASIA INSURANCE: Ёш мутахассисларни ўқитиш ва ривожлантириш

      EUROASIA INSURANCE "Startup" маркази ёш мутахассисларни ўқитиш ва Ўзбекистон суғурта бозори uchun тайёрлаш дастури ҳақида.

      EUROASIA Insurance қишки ўйинининг саккизинчи ғолиби6 феврал 2026
      EUROASIA Insurance қишки ўйинининг саккизинчи ғолиби

      Саккизинчи ва якунловчи ҳафталик ғолиб аниқланди! Раҳмонов Мунирбек видеорегистратор ва EuroKASKO TOP-пакетини олди.

      PVI Insurance: 30 йиллик барқарор ўсиш ва етакчилик | EUROASIA INSURANCE20 январ 2026
      PVI Insurance: 30 йиллик барқарор ўсиш ва етакчилик | EUROASIA INSURANCE

      EUROASIA INSURANCE делегацияси Вьетнамнинг етакчи суғурта компанияси PVI Insurance нинг 30 йиллигида иштирок этади. Компаниянинг рақамли трансформация ва халқаро эътироф ютуқлари ҳақида билиб олинг.

      EUROASIA Insurance қишки ўйинининг еттинчи ғолиби20 январ 2026
      EUROASIA Insurance қишки ўйинининг еттинчи ғолиби

      19 январда еттинчи ғолиб аниқланди! Комбинирланган тўплам: автопылесос + иситиладиган ёпқич ва 2 EuroKASKO модули. Ўйинга қўшилинг!