Euroasia insurance
Жисмоний ва юридик шахслар учун

Мурожаатлар

Компания жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, таклиф ва шикоятларини қабул қилади. Мурожаатни онлайн ёки телефон орқали юбориш, шунингдек, шахсий қабулда топшириш мумкин.

Мурожаат турлари

Мурожаатингиз мақсадига мос турини аниқланг.

Ариза

Ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларни амалга оширишда кўмак сўраш

Таклиф

Компания фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар

Шикоят

Бузилган ҳуқуқларни тиклаш талаби

Онлайн мурожаат юбориш

Мурожаатингизни онлайн юборинг

Хабарни «Ариза», «Таклиф» ёки «Шикоят» сўзларидан бири билан бошланг

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун масъул

Масъул шахс

Бердиалиев Содиқжон

Бошқарув раисининг юридик масалалар бўйича ўринбосари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши бўйича тизимли мониторинг ва назоратни ташкил этишга масъул.

Юридик департамент

Телефон
1147 +998 71 207-91-93
Электрон почта
info@eai.uz
Шахсий қабул
Душанба, чоршанба ва жума кунлари, 09:00–13:00

Кўриб чиқиш муддатлари

Муддат мурожаат компанияга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.

  1. Ариза ва шикоят

    Келиб тушган кундан бошлаб 15 кун

  2. Қўшимча ўрганиш

    Текшириш ёки ҳужжатларни сўраб олиш зарур бўлса — 1 ойгача

  3. Таклиф

    1 ойгача

Онлайн шаклдан фойдалана олмасангиз

Телефон, электрон почта ёки Telegram орқали боғланишингиз, шунингдек, шахсий қабулга келишингиз мумкин.

Алоқа маркази 1147 Мижозлар мурожаатлари учун қисқа телефон рақами

Телефон рақамлари

Электрон почта ва Telegram

info@eai.uz Telegram @EuroasiaInsurance

Шахсий қабул

Юқорида кўрсатилган қабул вақтларида

Душанба, чоршанба ва жума кунлари, 09:00–13:00