
EUROASIA INSURANCE бош офисида халқаро сертификатлаш гуруҳи Bureau Veritas вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда халқаро сифат ва бошқарув стандартларини жорий этиш, рискларни бошқариш, ахборот хавфсизлиги ҳамда ESG йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Bureau Veritas томонидан учрашувда Bureau Veritas International Doha W.L.L.нинг Каспий, Туркия ва Қатар ҳудудлари бўйича сертификатлаш менежери Виктория Легка ҳамда “Bureau Veritas Tashkent” сертификатлаш ташкилоти раҳбари Мунира Расулова иштирок этди.
EUROASIA INSURANCE номидан Бошқарув раиси Жонибек Темиров, Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Абдулхамид Носиров ва компанияда ISO стандартлари билан ишлашга масъул Гузал Джаббарова қатнашди.
ISO 31000 ва ISO/IEC 27001: сертификатлашга тайёргарлик
Томонлар EUROASIA INSURANCE фаолиятида халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва уларни компаниянинг корпоратив бошқарув тизими ҳамда бизнес жараёнларига интеграция қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Гап иккита стандарт ҳақида борди:
- ISO 31000 — рискларни бошқариш бўйича халқаро стандарт (Risk Management);
- ISO/IEC 27001 — ахборот хавфсизлигини бошқариш тизими стандарти (Information Security Management System).
Ушбу стандартлар талабларини жорий этиш, сертификатлаш ишларини ташкил этиш, баҳолаш жараёнларини ўтказиш ва сертификат олишга тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

ESG йўналишини ривожлантириш
Компанияда ESG (Environmental, Social and Governance — экология, ижтимоий масъулият ва корпоратив бошқарув) тамойилларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. ESG бошқаруви ва ҳисобдорлиги бўйича тизимли ёндашувни шакллантириш, бу соҳада халқаро стандартлар ва илғор амалиётларни жорий этиш муҳокама қилинди. Компания бу йўналишдаги дастлабки амалий қадамларни аллақачон белгилаган — яшил офисга ўтиш режаси.
Стандартлар — фақат сертификат эмас, кундалик иш
Учрашувда халқаро стандартларни жорий этиш фақат сертификат олиш билан чекланмаслиги таъкидланди. Уларни компаниянинг кундалик бизнес жараёнлари, ички назорат, риск-менежмент, ахборот хавфсизлиги ва корпоратив бошқарув тизимларига самарали интеграция қилиш муҳим.
Компанияда бундай тажриба бор: 2025-йилда EUROASIA INSURANCE сифат менежменти тизими бўйича ISO 9001:2015 сертификатини олди.
Узбекча






