Euroasia insurance

EUROASIA INSURANCE: Тезкор суғурта даъволарини кўриб чиқиш орқали мижозлар ишончи

EUROASIA INSURANCE 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 330 та суғурта даъвосини 12 кун ичида кўриб чиқди. Мижозлар қониқиши 95% дан юқори.

Компания янгиликлари8 май, 20262 дақиқа80 марта кўрилган

выплаты

Суғурта соҳасида мижозлар ишончини қозонишнинг асосий омилларидан бири — даъволарни тез, очиқ ва сифатли кўриб чиқишдир. Суғурта компаниясининг молиявий барқарорлиги ва масъулияти, биринчи навбатда, суғурта ҳодисаси юз берганда ўз мажбуриятларини қанчалик тез ва тўлиқ бажаришида кўринади.

Шу муносабат билан, “EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚК 2026 йилнинг январь–апрель ойларида суғурта даъволарини кўриб чиқиш жараёнларини таҳлил қилди. 2026 йил 1 январдан 30 апрелга қадар суғурта тўловлари бўйича жами 330 та мурожаат келиб тушди. Улардан 279 таси белгиланган муддатларда тўлиқ кўриб чиқилди. Қолган 51 та мурожаат эса муддатларига риоя қилинган ҳолда май ойида ўрганиб чиқилди.

Кўриб чиқилган 279 та мурожаатнинг натижалари қуйидагича:

•252 та ҳолатда суғурта тўловлари амалга оширилди;

•27 та ҳолатда тўловни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Рад этиш ҳолатлари асосан суғурта шартномасига кўра суғурта ҳодисаси деб топилмаган вазиятлар билан боғлиқ.

Ҳар бир мурожаат бўйича, қарор қандай бўлишидан қатъи назар, мижозларга қонунчиликда белгиланган 15 кунлик муддат ичида расмий жавоб юборилди.

Таҳлил натижаларига кўра:

•мурожаатларни кўриб чиқишнинг ўртача муддати 12 календарь кунни ташкил этди;

•мажбурий суғурта турлари бўйича тўловларни амалга ошириш ўртача 2,7 кунни олди;

•барча суғурта турлари бўйича тўловларни амалга ошириш ўртача 3,5 кунни ташкил қилди.

Ушбу кўрсаткичлар компанияда даъволарни кўриб чиқиш ва тўловларни амалга ошириш тизими самарали ишлаётганини кўрсатади. Тўловларнинг ўртача 3–4 кун ичида амалга оширилиши мижозларга ўз вақтида молиявий ёрдам кўрсатиш имконини бермоқда.

Шунингдек, мижозлар ўртасида ўтказилган сўровномалар натижасига кўра, даъволарни ўз вақтида кўриб чиқиш ва тўловларни амалга ошириш бўйича қониқиш даражаси 95 фоиздан юқори эканлиги аниқланди.

“EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚК келгусида ҳам хизматлар сифатини ошириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва мижозларга қулай хизмат кўрсатишни давом эттиради.

Тавсия қиламиз

Компания янгиликлари

«EUROASIA INSURANCE» энг юқори рейтингли суғурта компаниялари сафидан ўрин олди

8 июл, 20262 дақиқа68 марта кўрилган
Компания янгиликлари

Moody's EUROASIA Insurance рейтингини B1 га кўтарди

6 июл, 20262 дақиқа94 марта кўрилган
Бизнес

Қуёш панелларига давлат субсидияси Ўзбекистонда: нарх ва ҳисоб

14 июл, 20258 дақиқа9 511 марта кўрилган
Саломатлик

Спортчини ким суғурталаши шарт — клуб, федерация ёки спортчи?

22 июл, 20265 дақиқа38 марта кўрилган
Саломатлик

Бахтсиз ҳодисалардан суғурта: тасодиф молиявий муаммога айланмасин

23 июн, 20263 дақиқа81 марта кўрилган
Компания янгиликлари

Жаҳон чемпионати–2026 арафасида: EUROASIA INSURANCE Ўзбекистон Футбол ҳакамлари марказининг расмий ҳомийсига айланди

12 июн, 20262 дақиқа79 марта кўрилган
Компания янгиликлари

EUROASIA INSURANCE SNS Ratings томонидан (uz) AAA юқори рейтингини олди

2 апрел, 20261 дақиқа72 марта кўрилган