
Компания халқаро суғурталовчилар, қайта суғурталовчилар ва брокерлар билан учрашувлар ўтказди, шунингдек, стратегик ҳамкори PVI Insurance ташкил этган The Bamboo Toast тадбирида қатнашди.
EUROASIA Insurance делегацияси 1–5-ноябрь кунлари Sands Expo and Convention Centre'да ўтган 22-Сингапур халқаро қайта суғурта конференциясида (SIRC 2026) қатнашди.
Делегация таркибига Кузатув кенгаши раиси Бобур Шадиев, Кузатув кенгаши аъзоси Мелс Ахмедов ва Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Абдулҳамид Носиров кирди.
Конференция давомида EUROASIA раҳбарияти халқаро суғурта ва қайта суғурта ҳамжамияти вакиллари, жумладан Rokstone, BMI, PVI Insurance ва PWBC билан ишчи учрашувлар ўтказди. Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, қайта суғурта имкониятларини кенгайтириш ва узоқ муддатли ишбилармонлик муносабатларини мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди.
Халқаро қайта суғурта — EUROASIA учун стратегик йўналиш
SIRC — суғурта соҳасининг етакчи халқаро платформаларидан бири бўлиб, у суғурталовчилар, қайта суғурталовчилар ва брокерларни глобал хатарлар, бозор тенденциялари ва қайта суғурта шартномаларини янгилаш масалаларини муҳокама қилиш учун бирлаштиради.
2026-йил конференциясининг мавзуси — «Capacity to Capability: Building Resilience Through Innovation and Expertise» — соҳа барқарорлиги учун инновациялар, профессионал экспертиза ва халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади.
EUROASIA Insurance учун SIRC'да қатнашиш айниқса долзарб: компанияда кирувчи қайта суғурта фаол ривожланиб бормоқда.
EUROASIA The Bamboo Toast учун PVI Insurance'га миннатдорчилик билдиради
Конференциянинг делегация учун алоҳида воқеаси — Вьетнамнинг етакчи умумий суғурта компанияларидан бири ва EUROASIA'нинг стратегик ҳамкори PVI Insurance ташкил этган The Bamboo Toast кечаси бўлди.
2026-йил PVI Insurance учун алоҳида аҳамиятга эга: компания ўзининг 30-йиллигини нишонламоқда. Шу йил аввалроқ EUROASIA'нинг Кузатув кенгаши делегацияси ҳамкорнинг Ханойдаги юбилей тадбирларида ҳам қатнашган эди.
EUROASIA Insurance PVI Insurance раҳбарияти ва жамоасига таклиф ва The Bamboo Toast'ни ажойиб ташкил этгани учун миннатдорчилик билдиради. Бамбук рамзи икки компания ҳамкорлигининг қадриятларини — барқарорлик, мослашувчанлик ва ўзаро ёрдамни — аниқ ифодалайди. EUROASIA PVI билан муносабатларни юксак қадрлайди, компанияни 30-йиллиги билан табриклайди ва ҳамкорликнинг янада кенгайишига умид қилади.
SIRC 2026-да қатнашиш EUROASIA Insurance'нинг халқаро қайта суғурта бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга интилишини тасдиқлади.
Узбекча











