Euroasia insurance

Андеррайтингда халқаро тажриба: Euroasia Insurance'да мастер-класс | Ўзбекистон

Euroasia Insurance'да Англиядан келган халқаро эксперт иштирокида андеррайтинг бўйича 10 кунлик мастер-класс ўтказилмоқда. Ўзбекистонда хавфларни баҳолаш ва суғурта даъволарини бошқаришда халқаро амалиётларни жорий этиш ҳақида билиб олинг.

Компания янгиликлари10 декабр, 20252 дақиқа
Андеррайтингда халқаро тажриба

Андеррайтингда халқаро тажриба: «Euroasia Insurance»да халқаро эксперт иштирокида мастер-класс ўтказилмоқда

Суғурта компанияларининг барқарорлиги, мижозлар ишончи ва бозордаги рақобатбардошлик, аввало, хавфларни тўғри баҳолаш ҳамда суғурта даъволарини самарали бошқариш жараёнларига боғлиқ.

Андеррайтинг сифати қанчалик юқори бўлса, компаниянинг суғурта портфели шунчалик мувозанатли шакллланади, зарарлар коэффициенти барқарор сақланади ва молиявий натижалар узоқ муддатга кафолатланади.

Андеррайтинг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда ривожлантиришда халқаро амалиётлар ва илғор ёндашувларни жорий этиш долзарб вазифадир. Шу мақсадда «Euroasia Insurance»да андеррайтинг бўйича халқаро эксперт жаноб DONATUS KISSOON (Англия) иштирокида 10 кунлик семинар ва мастер-класслар ўтказиш бошланди ва 18 декабргача давом этади.

Мазкур дастур доирасида андеррайтингнинг асосий тамойиллари, суғурта объектларини техник баҳолаш методлари, инфляция коэффициентларини хавф модели таркибига интеграция қилиш, суғурта даъволарини кўриб чиқиш масалалари чуқур ўрганилди.

Шу ўринда андеррайтинг жараёнининг моҳияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак.

Андеррайтинг фақат техник жараён эмас — у компаниянинг барча йўналишлари билан узвий боғланган стратегик механизмдир. Маҳсулот яратишда хавф ва тарифларнинг тўғри баҳоланиши маҳсулотнинг маржиналлигини белгилайди, маркетинг ва сотув жараёнларида эса тўғри сегментация ва мақсадли аудиторияни танлаш имконини яратади. Қайта суғурталаш сиёсатида эса портфелнинг юқори хавфли қисмларини тўғри тақсимлаш ва компанияни йирик зарарлар хавфидан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

«Euroasia Insurance» халқаро экспертнинг билим ва тажрибаларини компаниянинг барча фаолият йўналишларига жорий этишни мақсад қилган. Халқаро экспертнинг бой тажрибаси ходимларда янги профессионал маданият ва иш фаолиятида халқаро стандартларга асосланган ёндашувни шакллантирди.

Бу эса келгусида Жамиятнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва суғурта бозоридаги рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тавсия қиламиз

Компания янгиликлари

Moody's EUROASIA Insurance рейтингини B1 га кўтарди

6 июл, 20262 дақиқа
Саломатлик

Бахтсиз ҳодисалардан суғурта: тасодиф молиявий муаммога айланмасин

23 июн, 20263 дақиқа
Компания янгиликлари

Жаҳон чемпионати–2026 арафасида: EUROASIA INSURANCE Ўзбекистон Футбол ҳакамлари марказининг расмий ҳомийсига айланди

11 июн, 20262 дақиқа
Компания янгиликлари

EUROASIA INSURANCE: Тезкор суғурта даъволарини кўриб чиқиш орқали мижозлар ишончи

8 май, 20262 дақиқа
Компания янгиликлари

EUROASIA INSURANCE SNS Ratings томонидан (uz) AAA юқори рейтингини олди

2 апрел, 20261 дақиқа