Euroasia insurance

EUROASIA INSURANCE: 2025 йил якунлари ва Ўзбекистон суғурта бозорининг келажагига назар

EUROASIA INSURANCE 2025 йил якунларини эълон қилди: суғурта премиялари 3,2 мартага, соф фойда 5,8 мартага ошди. Янги Granite платформаси ва 2026 йилга режалар ҳақида батафсил.

Компания янгиликлари26 декабр, 20253 дақиқа161 марта кўрилган
Мундарижа
EUROASIA INSURANCE

Жорий йилнинг 19-декабр куни 2025 йил якунларини сарҳисоб қилиш ҳамда Компаниянинг 2026 йилга мўлжалланган режаларини муҳокама этиш мақсадида Кузатув кенгаши ва Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Рақамли трансформация ва технологик ютуқлар

2025 йилда Компания Гранит янги платформасини жорий этди. Мазкур платформа таркибида суғурта маҳсулотларини онлайн сотиш майдончаси, янгиланган маълумотлар базаси, ERP ва CRM тизимлари, электрон ҳужжат айланиши, молиявий операцияларни ҳисобга олиш ва аналитика тизими, шунингдек https://eai.uz расмий веб-сайти ҳамда мобил илова мужассамлаштирилган.


Ягона рақамли платформанинг жорий этилиши Компанияга замонавий маркетинг воситаларини татбиқ этиш, суғурта маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, ҳамкорлар билан тезкор ва қулай интеграцияни таъминлаш, шунингдек суғурта расмийлаштируви ва суғурта ҳодисаларини кўриб чиқишда видеофиксация ва геолокация технологияларидан реал вақт режимида фойдаланиш имконини берди.

2025 йил молиявий натижалари

Оператив маълумотларга кўра, Компаниянинг 2025 йил якунлари қуйидагича: 

− Суғуртадан олинган даромадлар — 6,24 млрд.сўм (≈ 520 минг АҚШ доллари); 

− Қайта суғуртадан олинган даромадлар — 262,10 млрд.сўм (≈ 21,84 млн АҚШ доллари); 

− Суғурта бўйича зарар коэффициенти — 15 % (Loss Ratio); 

− Қайта суғурта бўйича зарар коэффициенти — 10 % (Loss Ratio); 

− Суғурта заҳиралари — 168,82 млрд.сўм (≈ 14,06 млн АҚШ доллари); 

− Жами активлар — 628,35 млрд.сўм (≈ 52,36 млн АҚШ доллари); 

− Ликвид активлар — 168,82 млрд.сўм (≈ 14,06 млн АҚШ доллари); 

− Тўловга қобилиятлилик маржаси — ≈ 3,86; 

− ROE — 20,6 %; 

− Капитал (Solvency II) — 393,0 млрд сўм (≈ 32,75 млн АҚШ доллари).


Натижада суғурта мукофотлари ҳажми 3,2 баробардан ортиқ, соф фойда эса 5,8 баробарга ошди. Шунингдек, 2025 йилнинг дастлабки уч чораги якунларига кўра имтиёзли акциялар эгаларига жами 15,30 млрд сўм (≈ 1,27 млн АҚШ доллари) миқдорида дивидендлар ҳисоблаб чиқарилди ва тўланди, бу бир дона акция учун 950 сўмни ташкил этди. Ушбу натижалар Компаниянинг молиявий асосини мустаҳкамлаган қўшимча акцияларни жойлаштириш муваффақияти туфайли мумкин бўлди.

Хизмат сифати ва халқаро тан олиниш

Компаниянинг юқори молиявий кўрсаткичлари хизмат сифатининг халқаро даражада тан олиниши билан мустаҳкамланади. 2025 йил октябр ойида EUROASIA INSURANCE ISO 9001:2015 сертификатини олди, бу сифат менежмент тизимининг халқаро стандартларга мувофиқлигини ва мижозлар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилганлигини тасдиқлайди.

2026 йил учун прогноз

Компания келгуси йил учун амбициоз мақсадлар қўйди: 

− Суғуртадан олинадиган даромадлар — 30,00 млрд. сўм (≈ 2,5 млн АҚШ доллари); 

− Қайта суғуртадан олинадиган даромадлар — 914,14 млрд. сўм (≈ 76,17 млн АҚШ доллари); 

− Суғурта бўйича зарар коэффициенти — 50 % (Loss Ratio); 

− Қайта суғурта бўйича зарар коэффициенти — 30 % (Loss Ratio); 

− Суғурта заҳиралари — 420,00 млрд. сўм (≈ 35,00 млн АҚШ доллари); 

− Жами активлар — 1,2 трлн. сўм (≈ 100,00 млн АҚШ доллари); 

− Ликвид активлар — 420,00 млрд. сўм (≈ 35,00 млн АҚШ доллари); 

− Капитал (Solvency II) — 600,0 млрд. сўм (≈ 50,00 млн АҚШ доллари).


Ушбу кўрсаткичлар барқарор ўсиш стратегиясини ва EUROASIA INSURANCE компаниясининг Ўзбекистон бозорида етакчи суғурта операторларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашни акс эттиради.

Тавсия қиламиз

Компания янгиликлари

«EUROASIA INSURANCE» энг юқори рейтингли суғурта компаниялари сафидан ўрин олди

8 июл, 20262 дақиқа76 марта кўрилган
Компания янгиликлари

Moody's EUROASIA Insurance рейтингини B1 га кўтарди

6 июл, 20262 дақиқа99 марта кўрилган
Бизнес

Қуёш панелларига давлат субсидияси Ўзбекистонда: нарх ва ҳисоб

14 июл, 20258 дақиқа9 581 марта кўрилган
Саломатлик

Спортчини ким суғурталаши шарт — клуб, федерация ёки спортчи?

22 июл, 20265 дақиқа43 марта кўрилган
Саломатлик

Бахтсиз ҳодисалардан суғурта: тасодиф молиявий муаммога айланмасин

23 июн, 20263 дақиқа84 марта кўрилган
Компания янгиликлари

Жаҳон чемпионати–2026 арафасида: EUROASIA INSURANCE Ўзбекистон Футбол ҳакамлари марказининг расмий ҳомийсига айланди

12 июн, 20262 дақиқа82 марта кўрилган
Компания янгиликлари

EUROASIA INSURANCE: Тезкор суғурта даъволарини кўриб чиқиш орқали мижозлар ишончи

8 май, 20262 дақиқа81 марта кўрилган
Компания янгиликлари

EUROASIA INSURANCE SNS Ratings томонидан (uz) AAA юқори рейтингини олди

2 апрел, 20261 дақиқа72 марта кўрилган